17/03/2023
Халқимиз кенг нишонловчи бахор байрамини тарғиб қилиш мақсадида Россиянинг Жанубий федерал округида истиқомат қилувчи юртдошларимиз учун Ўзбекистоннинг Ростов Дон шахридаги Бош консулхонаси томонидан Навруз байрами кутаринки рухда ўтказилди. Хусусан, Волгоград шахрида жойлашган Волгоград давлат аграр университети негизида мазкур тадбирга бағишланган концерт ва миллий таомлар кечаси ўтказилди. Ушбу тадбирда Волгоградда тахсил олувчи барча талабалар, кўплаб мехнат мухожирлари, Волгоград вилояти расмийлари ва диаспорал ташкилот вакиллари иштирок этишди. Бош консулхона тадбирда катнашувчи барчани байрам билан қутлаб, шодиёна кайфият улашишди. Ташкиллаштирилган тадбирда махаллий ва федерал ОАВ вакиллари хам иштирок этиб, байрам дастурини ёритиб боришди.